Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 5сентябр · Шанба
USD 11 795,00 ▼ −18,09 EUR 13 698,71 ▲ +21,51 RUB 135,80 ▲ +0,19 GBP 15 917,35 ▼ −12,60
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Тошкентда жамоат транспортининг байрам кунларидаги иш жадвали тасдиқланди

Маълум қилинишича, 8 январь шанба, иш куни автобуслар иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатини давом эттиради.

Фото: Sputnik

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан байрам кунлари автобус йўналишлари фаолияти қандай ташкил этилиши маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2021 йил 31 декабрь, дам олиш куни автобуслар шанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади. Иш вақтининг тугаши эса бир соатга узайтирилади.

2022 йил 1 январь, дам олиш куни якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар сони 40 фоизга камайтирилган ҳолда автобусларнинг ишга чиқарилиши режалаштирилган. 2022 йил 2, 3 ва 4 январь дам олиш кунлари автобуслар якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланади.

Маълум қилинишича, 8 январь шанба, иш куни автобуслар иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатини давом эттиради.