Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Тошкентдан Урганчга қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади

Мазкур поездлар 27 ва 29 декабрь кунлари соат 23:00 да Тошкент жанубий темир йўл вокзалидан қатновни амалга оширади.

Фото: «orenburzhie.ru»

Янги йил байрами муносабати билан «Тошкент—Урганч—Тошкент» йўналишида қўйимча поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўловчи» матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, қўшимча қатновлар айниқса, талабаларга яратиш мақсадида амалга оширилади. Рейслар 27 ва 29 декабрь кунларига режалаштирилган.

Мазкур поездлар қатновни 27 ва 29 декабрь кунлари соат 23:00 да Тошкент жанубий темир йўл вокзалидан амалга оширади.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Аввалроқ Тошкентдан Бухорога қўшимча «Афросиёб» қатнови йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди.