Россиялик тадбиркор ва филантроп Дмитрий Зимин оғир хасталикдан сўнг 88 ёшида Швейцарияда вафот этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» тадбиркорнинг ўғли Борис Зиминга таяниб хабар берди.
Дмитрий Зимин «Вимпелком» компанияси асосчиси ҳисобланади. Ушбу компания «Билайн» бренди остида фаолият олиб боради.
«Менинг отам ҳаётни жуда яхши кўрарди ва буюк ҳаёт кечирди. Ҳаммаси учун, асос солган нарсаси учун, борлиги учун унга раҳмат. Бу бугун ватанда эмас, Швейцарияда содир бўлди. У ҳушида эди. Хотиржам, бироқ биздан ва ҳаётдан бир оз қайғуда кетди», деб ёзди ўғли Борис Зимин.
Маълумот учун, Дмитрий Зимин Москвада туғилган, Москва авиация институтининг авиация радиоэлектроника факультетида ўқиган, кейин СССР Фанлар академиясининг Радиотехника институтига ишлашга таклиф қилинган. 1992 йилда Константин Кузов билан биргаликда «Вимпелком-Коммуникации» компаниясига асос солган ва у ерда президент ва бош директор бўлиб ишлаган.


