Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда 11 ойда қанча автобус ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

Автобус ишлаб чиқариш 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 44 фоизга ошди.

Фото: Sputnik

Ўзбекистонда 11 ойда 847 дона автобус ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Унга кўра, Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида 847 дона автобус ишлаб чиқарилган. Автобус ишлаб чиқариш 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 44 фоизга ошган.

Ишлаб чиқарилган автобуслар сони (январь-ноябрь ойларида):

  • 2019 йил – 1 512 та;
  • 2020 йил – 588 та;
  • 2021 йил – 847 та.

Аввалроқ Ўзбекистонда 10 ойда 773 дона, октябрь ойида эса 77 дона автобус ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.