Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда айрим аҳоли вакилларига пул тарқатилади

Моддий ёрдам миқдори 800 минг сўмни ташкил қилади.

Фото: Sputnik

Ўзбекистонда аҳолининг баъзи қатламларига декабрь ойида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

Маълум бўлишича, Шавкат Мирзиёев «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолаган.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг декабрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига кирувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

  • 2021 йил давомида «Темир дафтар» рўйхатида бўлган оилаларга;
  • 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;
  • 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга.

Аввалроқ Ўзбекистонда нафақа ва ёрдам пули қандай ҳолларда рад этилиши маълум бўлгани хабар қилинганди.