Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўм ёрдам ажратиш таклиф қилинмоқда
14 октябрь куни энергия тарифлари ислоҳоти ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Мутасаддилар Президент фармони лойиҳасига кўра 2026/2027 йилги иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида маълумот берди.

