Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 5сентябр · Шанба
USD 11 795,00 ▼ −18,09 EUR 13 698,71 ▲ +21,51 RUB 135,80 ▲ +0,19 GBP 15 917,35 ▼ −12,60
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон марказий деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди

Картошка ва сабзи нархлари ошган.

Фото: Sputnik

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 15 декабрь ҳолатига бозорларда маҳсулотлар қуйидаги нархларда сотилган:

  • суякли мол гўшти (1 килограмм) 45 минг–68 минг сўм;
  • қўй гўшти (1 килограмм) 52 минг–80 минг сўм;
  • картошка (1 килограмм) 3000–6500 сўм;
  • пиёз (1 килограмм) 1200–4000 сўм;
  • сабзи (1 килограмм) 1000–4500 сўм;
  • тухум (10 дона) 7000–15 минг сўм;
  • гуруч (1 килограмм) 4500–17 минг 500 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 литр) 13 минг 600–24 минг сўм;
  • шакар (1 килограмм) 7500–10 минг 500 сўм.

Аввалроқ «Ўзбекнефтгаз»га тегишли АЁҚШларда бензин нархи пасайтирилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкент жамоат транспортида йўлкира нархи кўтарилиши ҳақида хабар берилди.