Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Рейтинг. Ўзбекистонда энг кўп хорижий капитал иштирокидаги корхоналар мавжуд соҳалар

Саноат соҳасида энг кўп — 4048 та корхона фаолият юритмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистондаги хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг соҳалар бўйича сонини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, соҳалар бўйича хорижий хорижий капитал иштирокида корхоналар сони қуйидагича тақсимланган:

  • саноат — 4048 та;
  • савдо — 3727 та;
  • қурилиш — 1084 та;
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 703 та;
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 550 та;
  • ахборот ва алоқа — 382 та;
  • ташиш ва сақлаш — 342 та;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш — 205 та.

Аввалроқ Туркия Ўзбекистонда 9 ойда хорижий капитал билан ташкил этилган корхоналар сони бўйича етакчига айлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда энг кўп корхона ташкил қилган давлатлар маълум қилингани ҳақида хабар берилди.