Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 5сентябр · Шанба
USD 11 795,00 ▼ −18,09 EUR 13 698,71 ▲ +21,51 RUB 135,80 ▲ +0,19 GBP 15 917,35 ▼ −12,60
Маълумот: Марказий банк
Молия

JPMorgan банки 200 млн доллар жаримага тортилди

Жарима миқдори ўзгариши мумкин.

Фото: Lewis Tse Pui Lung/Shutterstock

Дунёнинг энг йирик банклардан бири JPMorgan Chase & Co. АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси (SEC) ҳамда АҚШ товар фючерс савдо комиссияси (CFTC) қарори билан 200 миллион доллар жарима тўлайди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Қайд этилишича, жарима миқдори ҳали якуний эмас. Манбаларга кўра, у ўзгариши мумкин. Якуний қарорни SEC қабул қилади. Жазога банк раҳбарияти томонидан жорий йилнинг бошида ходимларнинг ўзаро ёзишмалари ва суҳбатларини кузатгани сабаб бўлган.

Хабарга кўра, банк ва ҳар икки комиссия вакиллари ҳолатга изоҳ беришдан бош тортган.

Қайд этиш керакки, бу JPMorgan банки тарихидаги ходимлар билан боғлиқ биринчи муаммо эмас. Жумладан, 2016 йилда банк Хитойнинг нуфузли амалдорларининг фарзандларини ХХРдан фойдали шартномалар олиш мақсадида ишга қабул қилгани билан боғлиқ қонун бузулиш ҳолатига йўл қўйгани сабаб 200 миллион доллар жаримага тортилганди.