Давлат статистика қўмитаси автобуслар шаҳарлараро йўл ҳақи йил бошига нисбатан ошгани бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, ноябрь ойида шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархлари октябрь ойига нисбатан ўртача 0,4 фоизга қимматлашган.
Шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархлари ноябрь ойида йил бошидан буён ўртача 9,4 фоизга кўтарилган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 10 ойда 773 дона, октябрь ойида эса 77 дона автобус ишлаб чиқарилган.
Январь-сентябрь ойларида ишлаб чиқарилган автобуслар сони:
- 2019 йил — 1339 та;
- 2020 йил — 519 та;
- 2021 йил — 696 та.
Шунингдек, автобус ишлаб чиқариш 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 36,6 фоизга ошган.


