Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.
Қайд этилишича, 2021 йил 1 декабрь ҳолатига бозорларда маҳсулотлар қуйидаги нархларда сотилган:
- суякли мол гўшти (1 килограмм) 45 минг–68 минг сўм;
- қўй гўшти (1 килограмм) 52 минг–80 минг сўм;
- картошка (1 килограмм) 3000–7000 сўм;
- пиёз (1 килограмм) 1000–4000 сўм;
- сабзи (1 килограмм) 1000–5500 сўм;
- тухум (10 дона) 7000–15 минг сўм;
- гуруч (1 килограмм) 5000–17 минг 500 сўм;
- ўсимлик ёғи (1 литр) 14 минг–24 минг сўм;
- шакар (1 килограмм) 7800–10 минг 500 сўм.
Аввалроқ дунё бўйлаб қаҳва нархи 10 йил ичида рекорд даражада кўтарилгани хабар қилинганди.


