Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 5сентябр · Шанба
USD 11 795,00 ▼ −18,09 EUR 13 698,71 ▲ +21,51 RUB 135,80 ▲ +0,19 GBP 15 917,35 ▼ −12,60
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда ноябрь ойидаги инфляция кўрсаткичи маълум қилинди

Йиллик ўсишда истеъмол нархлари индексининг ўсиш даражаси 10,3 фоизга етган

Фото: «1ul.ru»

Ўзбекистонда ноябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,2 фоизга қимматлашди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг ноябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,2 фоизга қимматлашган. Йил бошидан истеъмол секторида нархларнинг ўсиш даражаси 8,6 фоизни, ўртача ойлик ўсиш даражаси эса 0,8 фоизни ташкил этган.

Йиллик ўсишда истеъмол нархлари индексининг ўсиш даражаси 10,3 фоизга етган.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг ноябрь ойида нархлар ва тарифлар ошиши бўйича етакчилик озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли бўлиб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,9 фоизга ошган. Ушбу даврда ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари 0,8 фоизга, аҳолига пуллик хизматлар нархлари 0,5 фоизга кўтарилган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда инфляция октябрь ойида йиллик 10,6 фоизни ташкил қилганди. Шунингдек, Марказий банк инфляция 5 фоизгача пасайиши кутилаётганини маълум қилди.