Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Оҳангаронда 200 млн долларлик цемент заводи қурилиши бошланди

Заводда 400 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган

Фото: «solucoesdynamicair.com»

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани «Қизилой» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Toshkent conch cement» томонидан цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, лойиҳа асосида қурилаётган янги цемент заводига тамал тоши қўйилган. Тадбирда хитойлик ҳамкорлар, туман ҳокими Абдурасул Абдуллаев, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Иқболжон Қамбаров, қурувчилар, ҳудуд фаоллари иштирок этган.

Фото: Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

Қайд этилишича, цемент ишлаб чиқариш заводи қурилиши учун 34,2 гектар ер майдони ажратилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 200 миллион долларни ташкил этади. Бу ерда 400 та янги иш ўрни яратилади.

Фото: Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

Таъкидланишича, корхона йилига 2,5 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга. Ташаббускорнинг хорижий ҳамкори Хитойнинг «Аnhui Conch Group Co.Ltd» корхонаси томонидан 16,7 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этилган.

Фото: Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

Киритилган инвестициялар натижасида 40 дан ортиқ махсус техникалар ва асбоб-ускуналар олиб келинган. Корхонани 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида ишга тушириш режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, хорижий ҳамкор — «CONCH» корпорациясининг 500 дан ортиқ шўъба корхоналари мавжуд бўлиб, хусусан, Индонезия, Лаос, Мянма, Камбоджа ва Ўзбекистон каби 20 та хорижий мамлакатларда фаолият олиб боради.

Аввалроқ Ўзбекистондаги иккинчи йирик ГЭС қурилаётгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 3 миллиард долларлик 10 та қайта тикланувчи электр станцияси қурилииш ҳақида хабар берилди.