Ўзбекистон январь-октябрь ойларида 1,2 миллион тонна мева ва сабзавот экспорт қилди. Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати Ўзбекистон энг кўп мева-сабзавот экспорт қилган давлатлар ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон қиймати 747,4 миллион долларлик 1,2 миллион тонна мева ва сабзавот экспорт қилган.
Ўзбекистон 2021 йилнинг 10 ойида энг кўп мева ва сабзавотлар экспорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон — 538 минг тонна;
- Россия — 341 минг тонна;
- Қирғизистон — 112 минг тонна;
- Хитой — 65 минг тонна;
- Украина — 28 минг тонна;
- Афғонистон — 26 минг тонна;
- Туркманистон — 24 минг тонна;
- Покистон — 23 минг тонна;
- Беларусь — 13 минг тонна;
- Туркия — 11 минг тонна;
- Эрон — 7,5 минг тонна;
- Озарбайжон — 7 минг тонна;
- Германия — 3,6 минг тонна;
- БАА – 3,6 минг тонна.
Аввалроқ Ўзбекистон 10 ойда мева-сабзавот экспортидан қанча даромад қилгани ҳақида хабар берилганди.


