Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Бензин атрофидаги хабарлар: Ўзбекистонда 9 ойда қанча бензин ишлаб чиқарилди?

Январь-октябрь ойларида 902,7 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган

Фото: «avtovesti.com»

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда январь-октябрь ойларида ишлаб чиқарилган бензин ҳажми бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида 902,7 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.

Ойлар кесимида автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми:

  • январь — 93,9 минг тонна;
  • февраль — 91,4 минг тонна;
  • март — 106 минг тонна;
  • апрель — 77,3 минг тонна;
  • май — 87,6 минг тонна;
  • июнь — 90,3 минг тонна;
  • июль – 85,7 минг тонна;
  • август – 97,2 минг тонна;
  • сентябрь — 85,9 минг тонна;
  • октябрь — 87,5 минг тонна.

Бензин нархи атрофидаги гаплар

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда бензин нархи кескин кўтарилиши жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлмоқда. Аввалроқ Ўзбекистонда АИ-80 бензинининг бошланғич нархи 70 фоиз кўтарилгани маълум қилинди. Шундан сўнг Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Қорабоев бензин нархи 10–15 кун ичида ўзгаришини айтди.

Кейинчалик Ўзбекистонда биржа савдоларида Аи-80 маркали автомобиль бензини нархи 8 фоизга арзонлашди. «Ўзбекнефтгаз» департамент директори Хушнуджон Маҳмудов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистонда Аи-80 маркали бензиндан воз кечилишини маълум қилди. Шунингдек, 20 ноябрь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида Аи-80 маркали бензин нархи 9,5 фоизга арзонлашгани ҳақида хабар берилди.