Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 5сентябр · Шанба
USD 11 795,00 ▼ −18,09 EUR 13 698,71 ▲ +21,51 RUB 135,80 ▲ +0,19 GBP 15 917,35 ▼ −12,60
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги нархлар бўйича маълумот берилди

1 кг қўй гўшти 52 мингдан 80 минг сўмгача сотилган

Фото: Tengrinews

Ўзбекистон ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, маҳсулотларнинг 2021 йил 17 ноябрь ҳолатига нархлари қуйидагича:

  • суякли мол гўшти (1 кг) 45–68 минг сўм;
  • қўй гўшти (1 кг) 52–80 минг сўм;
  • картошка (1 кг) 3000–7000 сўм;
  • пиёз (1 кг) 1200–4000 сўм;
  • сабзи (1 кг) 1000–5500 сўм;
  • тухум (10 дона) 7000–15 минг сўм;
  • гуруч (1 кг) 5000–17 минг 500 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 л) 14–24 минг сўм;
  • шакар (1 кг) 7500–10 минг 500 сўм.

Аввалроқ Ўзбекистонда энг кўп қовун-тарвуз экспорт қилаётган ҳудудлар рейтинги хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон 9 ойда қовун-тарвуз экспортидан қанча даромад қилгани ҳақида хабар берилди.