Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 28ноябр · Шанба
USD 12 017,70 ▲ +15,60 EUR 13 179,81 ▲ +13,51 RUB 146,39 ▲ +0,37 GBP 15 780,44 ▲ +58,89
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Юк вагонларини импорт қилиш ҚҚС дан озод этилади

Президент Жаҳон банки билан биргаликда темир йўл соҳасида янги тариф сиёсати ишлаб чиқилганини ҳам айтди. Мутасаддиларга уни 2027 йилдан босқичма-босқич жорий этишни бошлаш топширилди.

Шавкат Мирзиёев Автомобиль йўллари қўмитасининг илмий-амалиёт марказида транспорт-логистика соҳаси инвесторлари ва тадбиркорлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда юк вагонлари импорти қўшилган қиймат солиғидан озод этилиши маълум қилинди.

Президентнинг айтишича, юк вагонларига талаб йилдан йилга ошиб бормоқда, шунинг учун вагонлар паркини ҳар йили 5−6 мингтага кўпайтириш керак.

Бунинг учун тадбиркорларга бир қатор енгилликлар яратилади:

  • юк вагонларини импорт қилиш ҚҚСдан озод этилади;
  • темир йўл линиясидан фойдаланиш тўловига 20% гача чегирма берилади;
  • халқаро юк ташиш учун маҳаллий вагонларни тақдим этишда ҚҚСнинг ноль ставкаси қўлланилади.

Президент Жаҳон банки билан биргаликда темир йўл соҳасида янги тариф сиёсати ишлаб чиқилганини ҳам айтди. Мутасаддиларга уни 2027 йилдан босқичма-босқич жорий этишни бошлаш топширилди.

Келаси йилдан ҳар бир йўналиш бўйича темир йўл линиясидан фойдаланиш, локомотив ва вагон учун тўловлар алоҳида кўрсатиладиган тизим жорий этилади.