Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 3ноябр · Сешанба
USD 11 941,65 ▼ −81,81 EUR 13 383,01 ▼ −78,46 RUB 147,65 ▼ −1,79 GBP 16 017,34 ▼ −128,96
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Аҳоли учун суюлтирилган газ нархлари тасдиқланди

15 ноябрдан бошлаб аҳоли учун суюлтирилган газнинг чакана нархи ҚҚС билан бирга 1 кг учун 5 000 сўмни ташкил этади. Аҳолини давлат томонидан белгиланган имтиёзли нархларда суюлтирилган газ билан таъминлаш мақсадида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ муассислигида LPG-Trade МЧЖ ташкил этилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 31.10.2026 йилдаги “Аҳолини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлашнинг бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 602-сон қарори қабул қилинди. Республикада суюлтирилган газни етказиб бериш тизимига босқичма-босқич бозор механизмлари жорий этилади.

Хусусан, аҳолига суюлтирилган газни устувор етказиб бериш таъминланмоқда, республика корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган суюлтирилган газ фақат фонд биржалари орқали сотилмоқда.

Аҳолини давлат томонидан белгиланган имтиёзли нархларда суюлтирилган газ билан таъминлаш мақсадида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ муассислигида “LPG-Trade” МЧЖ ташкил этилди.

2026 йил 15 ноябрдан бошлаб:

  • аҳоли учун суюлтирилган газнинг чакана нархи ҚҚС билан бирга 1 кг учун 5 000 сўмни ташкил этади;
  • “LPG-Trade” МЧЖ томонидан аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришнинг чекланган нархи ҚҚС билан бирга 1 килограмм учун 1 300 сўм этиб белгиланади.

Аҳолига белгиланган чакана нархларда суюлтирилган газ етказиб бериш билан боғлиқ иқтисодий асосланган харажатларни қоплаш учун “LPG-Trade” МЧЖга республика бюджетидан субсидиялар тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Бундан ташқари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига давлат томонидан моддий ёрдам кўрсатилмоқда, хусусан, булар:

  • Ижтимоий реестрга киритилганлар;
  • оилада аҳоли жон бошига ўртача ойлик даромади энг кам истеъмол харажатларининг 2 бараваридан ошмайдиган, реестрга киритилган оилалар мезонларига жавоб берадиган;
  • етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар бўлган оилалар.

Бунда оилалар харид қилинган суюлтирилган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўм миқдорида, бироқ ойига 20 килограммдан кўп бўлмаган миқдорда ўз харажатларининг бир қисми учун 2030 йил 1 январга қадар компенсация оладилар.

Шунингдек, ҳужжат билан Суюлтирилган газ сотиб олганлик учун харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун компенсация олувчи оилаларга компенсация тўловларини амалга ошириш бўйича давлат хизматининг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.10.2026 йилдан кучга кирди.