Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 3ноябр · Сешанба
USD 11 941,65 ▼ −81,81 EUR 13 383,01 ▼ −78,46 RUB 147,65 ▼ −1,79 GBP 16 017,34 ▼ −128,96
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Марказий банк тижорат банкларининг молиявий оммабоплик рейтингини ишлаб чиқмоқда

Рейтингнинг асосий мақсади молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат. Рейтинг банкларнинг аҳоли ва микро, кичик ҳамда ўрта бизнесга молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратиш, хизматлар сифати ва қулайлигини таъминлаш даражасини баҳолайди.

Фото: Марказий банк

Марказий банк аҳоли ва тадбиркорларнинг банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришда тижорат банкларининг ўрнини баҳоловчи рейтингни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар бермоқда.

Рейтинг банкларни аҳоли, шунингдек, микро, кичик ва ўрта бизнес учун молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратиш, хизматларни қулай, хавфсиз ва сифатли етказиш бўйича таққослайди.

30 октябрь куни Марказий банк банклар билан рейтингни шакллантириш методологияси, баҳолаш мезонлари ва дастлабки ҳисоб-китоб натижаларини муҳокама қилди. Учрашувда рейтинг кўрсаткичларини ҳисоблашда фойдаланилган маълумотлар, уларнинг аниқлиги ҳамда баҳолаш жараёнини такомиллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

«Мазкур рейтингнинг асосий мақсади молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, банклар ўртасида соғлом рақобатни рағбатлантириш ҳамда аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган молиявий хизматлар оммабоплигини оширишдан иборат», — дейилади хабарда.

Октабр ойида мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга 10 та банк номи маълум қилинганди. Июль-центабр ойларида Марказий банкка банклар фаолияти юзасидан 12 307 та мурожаат келиб тушди.