Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 17октябр · Шанба
USD 12 055,90 ▲ +44,25 EUR 13 572,53 ▲ +109,87 RUB 144,16 ▲ +0,99 GBP 16 078,95 ▲ +167,12
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Сенат Марказий банкнинг норматив ҳужжатларни қабул қилишдаги мустақиллигини кенгайтирувчи қонунни маъқуллади

Қонун пул-кредит сиёсати, банк назорати ва тўлов тизимларини тартибга солишда регуляторнинг мустақил қарор қабул қилиш имкониятларини кенгайтиришни назарда тутади. Унга кўра, Марказий банк, унинг ҳудудий бош бошқармалари ва тасарруфидаги ташкилотлар фаолиятини текшириш Сенат қарори асосида ёки қонунчиликда бевосита назарда тутилган ҳолларда ўтказилади.

Олий Мажлис Сенати 2 октябрдаги мажлисида Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишдаги мустақиллигини кенгайтириш ҳамда унинг фаолиятини текшириш тартибини аниқлаштиришга қаратилган қонунни маъқуллади.

Қонун пул-кредит сиёсати, банк назорати ва тўлов тизимларини тартибга солишда регуляторнинг мустақил қарор қабул қилиш имкониятларини кенгайтиришни назарда тутади.

Унга кўра, Марказий банк, унинг ҳудудий бош бошқармалари ва тасарруфидаги ташкилотлар фаолиятини текшириш Сенат қарори асосида ёки қонунчиликда бевосита назарда тутилган ҳолларда ўтказилади.

Шунингдек, регуляторнинг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини Адлия вазирлигида соддалаштирилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш жорий этилади. Марказий банк юридик хизматининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган бундай ҳужжатлар 10 иш куни ичида рўйхатдан ўтказилади.

Соддалаштирилган тартиб кредит ташкилотлари учун пруденсиал нормативлар, корпоратив бошқарув ва ички аудит, рискларни бошқариш, аҳолининг қарз юкини тартибга солиш, пул-кредит сиёсати ҳамда тўлов тизимларига оид ҳужжатларга татбиқ этилади.

Шунингдек, уларни Савдо-саноат палатаси ва бизнес-омбудсман билан мажбурий келишиш талаби бекор қилинади. Қонун ХВЖ ва Жаҳон банкининг молия секторини баҳолаш дастури доирасидаги тавсияларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.