Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 24октябр · Шанба
USD 11 838,92 ▼ −64,23 EUR 13 248,94 ▼ −80,21 RUB 147,05 ▲ +0,30 GBP 15 828,64 ▼ −88,25
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Хусусий техникумлар учун солиқ ва ер бўйича имтиёзлар берилади

Келаси йилдан халқаро касб сертификатига эга техникум усталарига 50 фоиз устама тўланади ва сертификат олиш харажатлари тўлиқ қопланади. Ҳар йили 500 нафар уста хорижда стажировка ўтайди. Шунингдек, минтақавий ва халқаро касб танлови ғолибларини тайёрлаган усталарга 100 млн сўмгача, жаҳон миқёсидаги нуфузли мусобақа ғолибини тайёрлаган устозларга 200 млн сўмгача мукофот берилади.

Хусусий техникумларга солиқ ва ер бўйича имтиёзлар берилади. Келаси ўқув йилидан муҳим соҳалар учун кадр тайёрлайдиган техникум ўқувчиларининг 50 фоизини давлат гранти асосида ўқитиш йўлга қўйилади.

Сўнгги икки йилда 104 та техникумга Германия, Буюк Британия, Швейцария ва Хитойнинг халқаро дастурлари жорий этилди.

25 мингта корхона билан ҳамкорлик натижасида 100 мингдан зиёд ёш ўқиш билан бирга даромад топиш имконига эга бўлди. Шу йилдан дуал таълимда таҳсил олаётган ёшларга 1,3 млн сўмгача стипендия тўланмоқда.

Келаси йилдан халқаро касб сертификатига эга техникум усталарига 50 фоиз устама тўланади ва сертификат олиш харажатлари тўлиқ қопланади. Ҳар йили 500 нафар уста хорижда стажировка ўтайди.

Шунингдек, минтақавий ва халқаро касб танлови ғолибларини тайёрлаган усталарга 100 млн сўмгача, жаҳон миқёсидаги нуфузли мусобақа ғолибини тайёрлаган устозларга 200 млн сўмгача мукофот берилади.