Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 17октябр · Шанба
USD 12 055,90 ▲ +44,25 EUR 13 572,53 ▲ +109,87 RUB 144,16 ▲ +0,99 GBP 16 078,95 ▲ +167,12
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

1 ноябрдан пенсионерларга банк картаси очиш хизматлари Face ID орқали кўрсатилади

Шунингдек, 2027 йилдан I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияларини қайта ҳисоблашда фуқаронинг III гуруҳ ногиронлик пенсиясини олган давридаги иш стажи ва иш ҳақи ҳам ҳисобга олиниши бўйича тартиб ишлаб чиқилади. 2027 йил 1 февралдан имтиёзли пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун Пенсия жамғармасига маблағларни ҳар ой ўтказиш тизими йўлга қўйилади.

2026 йил 1 ноябрдан пенсионерларга банк картаси очиш хизматлари Face ID орқали кўрсатилади. 2027 йил 1 апрелдан эса пенсия ва бошқа тўловларни пенсионерларнинг банк карталари ёки мобил иловалардаги электрон ҳамёнларига ўтказиш тартиби жорий этилади.

Шунингдек, 2027 йилдан I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияларини қайта ҳисоблашда фуқаронинг III гуруҳ ногиронлик пенсиясини олган давридаги иш стажи ва иш ҳақи ҳам ҳисобга олиниши бўйича тартиб ишлаб чиқилади.

2027 йил 1 февралдан имтиёзли пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун Пенсия жамғармасига маблағларни ҳар ой ўтказиш тизими йўлга қўйилади.

1 ноябрга қадар эса имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи махсус иш стажи даврлари ҳақидаги маълумотларни Ягона миллий меҳнат тизимида шакллантириш имконияти яратилади.