Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

SpaceX’нинг тахминий қиймати 140 млрд долларга етди

Bloomberg нашрининг хабар беришича, SpaceX'нинг қиймати олти ойда 13 млрд долларга ошган

Илон Маскнинг SpaceX компанияси ўз акцияларини хусусий инвесторларга 77 доллардан сотмоқчи. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Қайд этилишича, компаниянинг тахминий қиймати ҳозирда 140 миллиард долларни ташкил этади.

Шу тариқа, SpaceX АҚШдаги энг қиммат хусусий компания ҳисобланади.

Июль ойида 127 миллиард долларга баҳоланган эди.

Шундай қилиб, олти ой ичида компаниянинг баҳоси 13 миллиард долларга ошган.

Компания раҳбари Илон Маск эса SpaceX акцияларини хусусий инвесторларга 77 доллардан сотшни режалаштирмоқда.