Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Урганчга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида Тошкент — Урганч — Тошкент йўналишида қўшимча 12 та поезд қатнови йўлга қўйилади. «Ўзтемирйўлйўловчи» қатнов жадвалини эълон қилди

Фото: Ўзбекистон темир йўллар матбуот хизмати

«Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати Тошкент ва Урганч ўртасида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилишини маълум қилди.

Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида 2022 йилнинг 18-20-23-25-27-30 декабрь ва 2023 йилнинг 3-6-8-10-13-15 январь кунлари «Тошкент-Урганч-Тошкент» йўналишида қўшимча 12 та қатновлар йўлга қўйилади ва қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

156-сонли «Тошкент — Урганч» йўналиши: Тошкент 00:05 — Урганч 14:23

155-сонли «Урганч — Тошкент» йўналиши: Урганч 17:35 — Тошкент 06:54