Тошкент шаҳрида Венгриянинг OTP Bank’и «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат банкини хусусийлаштириш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ҳужжатни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги номидан Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев, “OTP” банки томонидан эса – бошқарув раиси ва бош директори Шандор Чань ҳамда бош директор ўринбосари Ласло Вулф имзолади.
Битимнинг молиявий якуни 2023 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилиши кутилмоқда.


