Давлат статистика қўмитаси Туркиядан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисида маълумот берди.
Унга кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Туркиядан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати:
- Товуқ гўшти – 6,7 минг тонна;
- Мандарин – 3,1 минг тонна;
- Маккажўхори – 2,1 минг тонна;
- Какао ва шоколад – 1,5 минг тонна;
- Қандолат маҳсулотлари – 1,3 минг тонна;
- Олма – 1,1 минг тонна;
- Маргарин маҳсулотлари – 882 тонна;
- Сут маҳсулотлари – 765 тонна;
- Банан – 197 тонна.


