Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонга энг кўп қайси озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинади?

Статистика қўмитаси озиқ-овқат маҳсулотлари импортида энг кўп улушга эга бўлган маҳсулотлар бўйича маълумот берди

Фото: «the-warsaw.com»

Давлат статистика қўмитаси озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган маҳсулотлар бўйича маълумот берди.

Маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида озиқ-овқат маҳсулотларидан энг кўп буғдой импорт қилинган. Ушбу маҳсулотдан 595,2 миллион АҚШ доллари қийматида Ўзбекистонга олиб келинган.

Озиқ-овқат импортида юқорида улушга эга бўлган қолган маҳсулотлар қуйидагилар:

  • Шакарқамиш — 402,3 миллион АҚШ доллари;
  • Маргарин маҳсулотлари — 217,3 миллион АҚШ доллари;
  • Ўсимлик мойи — 198,5 миллион АҚШ доллари;
  • Қорамол гўшти — 185,1 миллион АҚШ доллари;
  • Буғдой уни— 109,3 миллион АҚШ доллари;
  • Какао ва шоколад — 103 миллион АҚШ доллари;
  • Сут маҳсулотлари — 67 миллион АҚШ доллари;
  • Картошка — 65,8 миллион АҚШ доллари;
  • Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари — 61,4 миллион АҚШ доллари;
  • Банан — 44,4 миллион АҚШ доллари;
  • Чой — 37,8 миллион АҚШ доллари;
  • Парранда гўшти — 37,8 миллион АҚШ доллари;
  • Кофе — 27 миллион АҚШ доллари;
  • Маккажўхори — 24,6 миллион АҚШ доллари;
  • Қандолат маҳсулотлари — 23,5 миллион АҚШ доллари.