Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 27сентябр · Якшанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонга энг кўп қайси озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинади?

Статистика қўмитаси озиқ-овқат маҳсулотлари импортида энг кўп улушга эга бўлган маҳсулотлар бўйича маълумот берди.

Давлат статистика қўмитаси озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган маҳсулотлар бўйича маълумот берди.

Маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-июнь ойларида озиқ-овқат маҳсулотларидан энг кўп буғдой импорт қилинган. Ушбу маҳсулотдан 375,4 миллион АҚШ доллари қийматида Ўзбекистонга олиб келинган.

Озиқ-овқат импортида юқорида улушга эга бўлган қолган маҳсулотлар қуйидагилар:

  • Шакарқамиш — 185,3 миллион АҚШ доллари;
  • Маргарин маҳсулотлари — 156 миллион АҚШ доллари;
  • Қорамол гўшти — 98,6 миллион АҚШ доллари;
  • Буғдой уни — 63,4 миллион АҚШ доллари;
  • Картошка — 55,5 миллион АҚШ доллари;
  • Какао ва шоколад — 53 миллион АҚШ доллари;
  • Сут маҳсулотлари — 38 миллион АҚШ доллари;
  • Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари — 35 миллион АҚШ доллари;
  • Банан — 26,5 миллион АҚШ доллари;
  • Чой — 23 миллион АҚШ доллари;
  • Парранда гўшти — 22 миллион АҚШ доллари;
  • Маккажўхори — 21 миллион АҚШ доллари;
  • Кофе — 15 миллион АҚШ доллари;
  • Қандолат маҳсулотлари — 12,5 миллион АҚШ доллари.

Аввалроқ Ўзбекистон озиқ-овқат импортида энг кўп улушга эга 10 та давлат бўйича маълумот берилганди. 2022 йилнинг январь-март ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар рўйхатида Қозоғистон етакчилик қилган.