Украинадаги уруш сабабли Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатларида камбағаллар сони 1 миллион кишига кўпайиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси хабар берди.
«Украинадаги уруш инфляция ва пул ўтказмаларига таъсир қилиш орқали минтақа бўйлаб қашшоқлик даражасининг тахминан 1 фоизга ошишига олиб келиши мумкин. . Демак, яқин йилларда минтақада яна бир миллионга яқин аҳоли камбағаллар сафини қўшиши мумкин. Энг қашшоқ мамлакатлардаги энг қашшоқ одамлар урушнинг энг оғир синовларини бошдан кечирадилар», – дейилади хисоботда.
2023 йилга келиб озиқ-овқат нархларининг юқори инфляцияси минтақанинг аксарият мамлакатларида қашшоқлик даражасини ўртача 0,7 фоиз пунктга ошириши кутилмоқда. Қашшоқлик даражаси аллақачон юқори бўлган камбағал мамлакатларда таъсир анча юқори бўлади. Қирғизистон ва Тожикистон бундан кўп зарар кўради. «Пул ўтказмаларининг кескин камайиши қашшоқликнинг янада ошириб, 1,4 фоиз пунктига олиб келиши мумкин», — дейди экспертлар.


