Нукусдаги тартибсизликлар оқибатида 6 миллиард 681 миллион сўм моддий зарар етказилган.
Бухоро вилоят судида 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд мажлисининг 1-иш куни якунланди.
Айблов хулосасига кўра Нукус шаҳридаги тартибсизликлар натижасида 6 млрд. 681 млн. 247 минг 508 сўм моддий зарар етказилган.
Очиқ суд мажлисида журналист ва блогерлар ва жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этишмоқда. Қолаверса, суд процессидан лавҳалар ижтимоий тармоқлар ва ОАВлар орқали ёритиб борилди.
Суд кузатувчи сифатида иштирок этган Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия аъзоларининг маълум қилишича, судланувчилар томонидан келтирилган илтимосномаларнинг аксарияти суд томонидан қаноатлантирилди.
Айбланувчиларнинг ҳимояланиш ҳуқуқи таъминланган. Жараён тўлиқ қорақалпоқ тилида олиб борилмоқда.
Суд жараёнлари қонунчиликда белгиланган нормаларга мувофиқ ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, 107 нафари айбланувчи Давлат раҳбарининг олиб бораётган инсонпарварлик сиёсати ҳамда Комиссия саъй-ҳаракатлари натижасида ўз оиласи бағрига қайтарилган.


