Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонликлар энг кўп саёҳат қилган давлатлар номи маълум қилинди

2022 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига 4,4 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Ўзбекистонликлар асосан Марказий Осиё мамлакатларига кўпроқ ташриф буюрган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига 4,4 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.

Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қилган давлатлар.

  • Қирғиз Р. — 2151,8 минг нафар
  • Қозоғистон — 870,0 минг нафар
  • Тожикистон — 615,2 минг нафар 
  • Туркия — 264,0 минг нафар
  • Россия — 210,3 минг нафар; 
  • БАА — 98,0 минг нафар;
  • Миср — 31,9 минг нафар;
  • Жанубий Корея — 19,2 минг нафар
  • АҚШ – 13,9 минг нафар
  • Ҳиндистон – 8,5 минг нафар
  • Грузия – 7,8 минг нафар