Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси 23 ноябрь ҳолати бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди

Давлат статистика қўмитаси 23 ноябрь ҳолатига кўра ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини маълум қилинди.

Маълум бўлишича, бозорларда суякли мол гўштининг бир килограми 49 минг 500 сўмдан 78 минг сўмгача сотиляпти. Қўй гўштининг 1 килограми 58 мингдан 91 минг сўмгача, картошка (1 кг) 3 мингдан 6 минг сўмгача, пиёз (1 кг) 2 500 сўмдан 5 минг сўмгача баҳоланган.

Бошқа маҳсулотларнинг нархи қуйидагича:

  • Сабзи (1 кг) 2 –5,5 минг сўм;
  • Тухум (10 дона) 10 –17 минг сўм;
  • Гуруч (1 кг) 6–26 минг сўм;
  • Ўсимлик ёғи (1 л) 16,5–30 минг сўм;
  • Шакар (1 кг) 11–17 минг сўм.