Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Глэйзерлардан «МЮ»ни сотиб олишга асосий даъвогар маълум бўлди

Глейзерлар оиласи «Манчестер Юнайтед»ни сотишини эълон қилганидан кейин харидорлар сони ортди. АҚШнинг йирик компаниялари ва араб мамлакатларидан сотиб олишга номзодлар пайдо бўлди

Apple компанияси «Манчестер Юнайтед» клубини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Daily Star хабар берди.

Қайд этилишича, Apple компанияси жамоанинг амалдаги эгалари Глайзерлардан «Манчестер Юнайтед» футбол клубини 5,8 миллиард фунт стерлингга (6,7 миллиард евро) сотиб олиши мумкин.

Компания бош директори Тим Кук клуб учун 5,8 миллиард фунт стерлинг тўлашга тайёр. Клубнинг америкалик хўжайинлари жамоани энг юқори нарх таклиф қилганга сотишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ «Манчестер Юнайтед»га нарх белгилангани ҳақида хабар берилганди.