Украина бош вазири Денис Шмигаль «Укрэнерго» компанияси Россия ҳужумлари оқибатида қарийб 2 млрд доллар зарар кўрганини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Қайд этилишича, Россия томонидан амалга оширилган ракета зарбалари оқибатида «Укрэнерго» қарийб 2 миллиард доллар зарар кўрган. Таққослаш учун, ушбу зарар компаниянинг 2021 йилги даромадидан 500 баробарга кўп.
Бош вазирнинг айтишиича, мамлакат бўйлаб энергия тармоқларини қайта тиклаш учун 70 та таъмирлаш бригадалари — 1000 дан ортиқ энергетик иш олиб бормоқда. Россия томонидан инфратузилмаган етказилган зарар дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 700 миллиард гривенни (1,9 млрд доллар) ташкил этмоқда.
«Укренерго» 2021 йилда 3,8 миллион доллар соф фойда кўрган. 2022 йилда эса компания даромадининг 90 фоизини давлат бюджетига йўналтириш бўйича қарор қабул қилган.


