Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда октябрь ойида ижара нархи қанчага ўзгаргани таҳлил қилинди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабарига кўра, 2022 йил октябрь ойида кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 фоизга ошган. Савдо ҳажмининг энг юқори ўсиш суръатлари Жиззахда кузатилган

Фото: Президент матбуот хизмати

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2022 йил октябрь ойида кўчмас мулк бозоридаги вазият бўйича маълумот берди.

Таҳлил натижалари бўйича, Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони ўтган йилнинг октябрь ойига нисбатан 4,3 фоизга ошган.

Йил бошидан буён савдо ҳажмининг энг юқори ўсиш суръатлари Жиззах – 42 фоиз, Сирдарё – 29 фоиз вилоятларида ва Тошкент шаҳрида – 15 фоиз кузатилган.

Октябрь ойида ўртача ижара нархи 17 фоизга ошиб, 1 квадрат метр учун 10,5 долларни ташкил этди, йил бошидан эса бу кўрсаткич 43 фоиздан зиёдга ортган. Шунингдек, 2022 йил бошидан буён иккиламчи бозорда 1 квадрат метр учун уй-жойнинг ўртача нархи 11,4 фоизга ошган.

Тошкент шаҳрида иккиламчи бозорда уй-жой нархларининг ўсиши 4,6 фоизни (сентябрда 1,7 фоиз) ташкил этган.