Тошкентда 2022 йилда 10 та марказий кўчаларда пуллик «парковка» ташкил этилади. Бу ҳақда шаҳар транспорт бош бошқармаси хабар берди.
Унда кўра, Президентининг 2022 йил 2 февралдаги «Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-111-сонли қарорига мувофиқ, 2022 йилда 10 та марказий кўчаларда, яъни Глинка, Братислава, Миробод, Авлиё ота, Тарас Шевченко, Саид Барака, Моштабиб, Фидокор, Содиқ Азимов ва Якуб Колас кўчаларида давлат-хусусий шериклик асосида автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш белгиланган.
- Глинка кўчаси – йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 202 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 20 та.
- Братислава кўчаси – йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 84 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 2 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 8 та.
- Миробод кўчаси – йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 385 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 35 та.
- Авлиё ота кўчаси – йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 150 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 4 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 15 та.
- Тарас Шевченко кўчаси – йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 348 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 34 та.
- Саид Барака кўчаси – йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 348 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 34 та
- Моштабиб кўчаси – йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 165 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 4 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 16 та.
- Фидокор кўчаси – йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 120 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 12 та.
- Содиқ Азимов кўчаси – йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 324 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 32 та.
- Якуб Колас кўчаси – йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 180 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 18 та.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш билан бирга, имконияти чекланган шахслар учун йўл бўйи автотураргоҳлардан фойдаланишда ушбу кўчалардаги автомобиль тўхташ жойларидан келиб чиққан ҳолда 5 фоизи айнан имконияти чекланган шахслар учун ажаратилади ва уларнинг жойларидан бошқа фойдаланувчилар фойдаланиши тақиқланади. Ушбу лойиҳа асосан имконияти чекланган шахслар учун йўл бўйи автотураргоҳлардан фойдаланиш бепул этиб белгилаш режалаштирилган.


