Twitter’нинг янги раҳбари Илон Маск душана куни компаниянинг бир қанча ходимларини ишдан бўшатиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Қайд этилишича, Маск бу сафар савдо ва шериклик билан шуғулланувчи ходимларни ишдан бўшатиши кутилмоқда.
Манбада айтилишича, Маск ходимларга иш вақтини ошириш бўйича ультиматум қўйган. Агар натижа кўнгилдагидек бўлмаса, у ходимлар сонини қисқартиришини маълум қилган.
Жума куни америкалик миллиардер сотув ва шериклик бўйича масъул бўлим раҳбарларидан қўл остидаги ходимлар сонини қисқартиришни сўраган. Бироқ улар бундан бош тортгани боис, ишдан бўшатилганди.


