Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Twitter компанияси офисларини вақтинчалик ёпди

Twitter кўплаб ходимларини ишдан бўшатиш вақтида юзага келадиган тартибсизликлар фонида ўз офисларини 21 ноябрга қадар ёпишга қарор қилди. «Ҳар бир ходимнинг, шунингдек, Тwitter тизимлари ва фойдаланувчи маълумотларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида офисларни вақтинча ёпишга, рухсатномалар орқали кириш тўхтатилади», — дейилади хабарда

Twitter компанияси ўз офисларини 21 ноябрга қадар ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда Business Insider хабар берди.

Манбада айтилишича, барча ходимларга хат юбориб, унда  компания офислари вақтинча ёпилгани ҳақида хабардор қилинган. Компания офислари 21 ноябрдан қайтадан ишга тушиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, худди шундай чоралар компанияни тадбиркор Илон Маск сотиб олганидан сўнг компаниядаги қисқартиришларнинг биринчи тўлқини вақтида ҳам кўрилган.

«Ҳар бир ходимнинг, шунингдек, Тwitter тизимлари ва фойдаланувчи маълумотларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бизнинг офисларимиз вақтинча ёпилади, рухсатномаларни ўтказиш тўхтатилади», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, Маск яқинда компаниянинг кўплаб ходимларини ишдан бўшатган. Қолган ходимларга икки таклифни берган. Яъни, «узоқ соат ва юқори интенсивлик билан» ишлаш кераклиги ҳақида огоҳлантирган.