Давлат статистика қўмитаси 16 ноябрь ҳолатига кўра ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини маълум қилди.
Маълум бўлишича, бозорларда суякли мол гўштининг бир килограми 49 минг 500 сўмдан 78 минг сўмгача сотиляпти. Қўй гўштининг 1 килограми 58 мингдан 91 минг сўмгача, картошка (1 кг) 2 минг 800 сўмдан 6 минг сўмгача, пиёз (1 кг) 2 мингдан 5 минг сўмгача баҳоланган.
Бошқа маҳсулотларнинг нархи қуйидагича:
- Сабзи (1 кг) 2 –5 минг сўм;
- Тухум (10 дона) 9,5 –17 минг сўм;
- Гуруч (1 кг) 6–26 минг сўм;
- Ўсимлик ёғи (1 л) 16,5–30 минг сўм;
- Шакар (1 кг) 12–17 минг сўм.


