Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Made in Uzbekistan белгиси остидаги тўқимачилик маҳсулотлари ҳажми маълум бўлди

Made in Uzbekistan белгиси остидаги тўқимачилик маҳсулотлари 75 дан ортиқ давлатга экспорт қилинмоқда. Қайд этишича, давлат раҳбари Европа Иттифоқи мамлакатларига GSP+ имтиёзлари доирасида маҳсулот экспортини кенгайтириш ва тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 2023 йилга келиб 5 млрд. долларга етказиш бўйича вазифа берган

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Made in Uzbekistan белгиси остидаги тўқимачилик маҳсулотлари 75 дан ортиқ давлатга 3 миллиард доллардан ортиқ ҳажмда экспорт қилинмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Қўчқорова маълум қилди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари Европа Иттифоқи мамлакатларига GSP+ имтиёзлари доирасида маҳсулот экспортини кенгайтириш ва тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 2023 йилга келиб 5 млрд. долларга етказиш бўйича вазифа берган.

Натижаларга эришиш учун Германиянинг GIZ халқаро ҳамкорликни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорлик доирасида Европа компаниялари ва брендлари билан ҳамкорликда катта ишлар амалга оширилди.

GIZ лойиҳаси доирасида Герци консалтинг компанияси кўмагида Ўзбекистон тўқимачилик саноати бўйича мустақил ҳисобот тайёрланди ва GIZ веб-сайтида эълон қилинди.