Fenway Sports Group компанияси «Ливерпуль»ни сотувга қўйди. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Маълум бўлишича, клубнинг америкалик хўжайинлари 4 миллиард доллар эвазига сотиб юборишга тайёр. Компания аллақачон тақдимот тайёрлаб, клубни сотиб олишга қизиққан инвесторларга юбормоқчи.
Клубга асосий харидор Dubai International Capital бўлиб турибди. БААда жойлашган компания эгаллари Fenway Sports Group сўраётган пулни беришга тайёр. Шунингдек, ирландиялик спортчи Конор Макгрегор ҳам асосий харидор сифатида қаралмоқда.
Маълумот учун, Fenway Sports Group компанияси 2010 йилдан буён «Ливерпул»га эгалик қилиб келмоқда.


