Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Еврокомиссия озиқ-овқат инқирозига қарши курашиш учун 210 млн доллар ажратди

Еврокомиссия озиқ-овқат инқирозига дуч келган 15 давлатга, асосан Африкага 210 млн доллар ажратди. Гуманитар ёрдам асосан Мали, Марказий Африка Республикаси, Сурия, Ливан, Афғонистон, Эфиопия, Нигерия, Жанубий Судан, Сомали, Яман ва Венесуэла томонидан олинади

Еврокомиссия озиқ-овқат инқирозига дуч келган 15 давлатга, асосан Африкага 210 миллион евро миқдорида ёрдам ажратди. Бу ҳақда TASS хабар берди.

«Бали шаҳрида бўлиб ўтадиган G20 саммити олдидан Европа Комиссияси бутун дунё бўйлаб ортиб бораётган озиқ-овқат хавфсизлигининг ҳалокатли оқибатларидан энг кўп жабр кўрганларга ёрдам кўрсатишни кучайтирди. 15 мамлакатга уларнинг ўсиб бораётганини қондириш учун 210 миллион евролик янги гуманитар ёрдам пакети тақдим этилади», — дейилади баёнотда.

Гуманитар ёрдам асосан Мали, Марказий Африка Республикаси, Сурия, Ливан, Афғонистон, Эфиопия, Нигерия, Жанубий Судан, Сомали, Яман ва Венесуэла томонидан олинади.

Шундай қилиб, ЭК таъкидлаганидек, 2020 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда глобал озиқ-овқат хавфсизлиги учун ЕИнинг умумий қўллаб-қувватлаши 8 миллиард еврогача бўлади.