Ўзбекистон ва Покистон ўртасида тез орада авиақатнов йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовга таяниб, «Radio Pakistan» хабар берди.
Абдуҳакимовнинг таъкидлашича, тўғридан-тўғри рейсларнинг йўлга қўйилиши иқтисодиёт ва туризм соҳаларида икки томонлама алоқаларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади. Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги авиақатновлар босқичма-босқич йўлга қўйилади.
Манбада айтилишича, биринчи босқичда Самарқанддан Лаҳорга рейслар қўйилади. Иккинчи босқичда Карачи ва Исломободдан Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига парвозлар йўлга қўйилади.


