Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Еврокомиссия автомобиллар учун Евро-7 стандартини ташкил этади

Еврокомиссия ҳудуддаги зарарли чиқиндиларни камайтириш ва ҳаво сифатини яхшилаш мақсадида енгил автомобиллар, юк машиналари ва автобуслар учун Евро-7 янги стандартини таклиф қилди. Евро-7 стандарти 2035 йилга келиб транспорт воситаларидан азот оксидларининг умумий эмиссиясини сезиларли даражада камайтиради

Еврокомиссия ҳудуддаги зарарли чиқиндиларни камайтириш ва ҳаво сифатини яхшилаш мақсадида енгил автомобиллар, юк машиналари ва автобуслар учун Евро-7 янги стандартини таклиф қилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар берди.

Қайд этилишича, янги қоидалар енгил ва микроавтобусларга, шунингдек, юк машиналари ҳамда автобуслар каби транспорт воситаларига нисбатан қўлланилади.

Евро-7 стандарти 2035 йилга келиб транспорт воситаларидан азот оксидларининг умумий эмиссиясини сезиларли даражада камайтиради: енгил автомобиллар учун Евро-6га нисбатан 35% га; Евро-6 га нисбатан автобуслар ва юк машиналари учун 56% га.

Шунингдек, автомобилнинг тормоз ва шиналар, шу жумладан электр транспорт воситаларининг қаттиқ зарралари билан атроф-муҳитни ифлосланишига ҳам чекловлар ўрнатиш бўлади.

Янги қоидалар автомобиллар нархини 90 дан 150 еврога, юк машинасини эса 2700 еврогача ошириши мумкин.