Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Apple’нинг бозор қиймати 2 трлн доллардан ошди

Apple компания акциялари 8,9 фоизга ўсди. Бу фонд бозори тарихидаги Америка компанияси капиталлашувининг энг сезиларли ўсиши бўлган

10 ноябрь куни Apple’нинг бозор қиймати 190,9 миллиард долларга ошиб, 2,34 триллион долларга етди. Бу ҳақда Blooomberg хабар берди.

Қайд этилишича, бу фонд бозори тарихидаги АҚШ компанияси капиталлашувининг сезирарли даражада ўсиши бўлди. Компания акциялари 8,9 фоизга ўсди. Кунлик бозор қиймати ошириш бўйича тўртта рекордга эга.

Ушбу ўсиш орқали Amazon’нинг февраль ойидаги 190,8 млрд долларлик даромадидан ҳам ўзиб кетди.

Аввалроқ компания Россиядаги ходимларини Қирғизистонга кўчиргани ҳақида хабар берилганди.