Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 14октябр · Чоршанба
USD 11 913,35 ▲ +14,26 EUR 13 328,66 ▲ +30,24 RUB 142,39 ▲ +0,86 GBP 15 779,23 ▲ +35,54
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Туркияда сайёҳлар учун янги солиқ жорий этди

Туркияга келаётган чет элликлардан бир қатор хизматлар учун мажбурий тўлов ундирилади

Фото: Twitter

Туркияда 2023 йил 1 январдан бошлаб «Яшаш жойи солиғи»ни жорий этиш тўғрисидаги қонун кучга киради. Бу маълумотни Туркия Республикаси Молия ва ғазначилик вазирлиги расман тасдиқлади, дея хабар бермоқда «Tengritravel.kz».

Қайд этилишича, «Яшаш жойи солиғи» сайёҳлардан ўзи яшаётган меҳмонхона ҳудудида кўрсатилаётган барча хизматларнинг 2 фоизи миқдорида солиқ ундирилишини кўзда тутади.

Шунингдек, меҳмонхона, курортлар меҳмон уйи ва бошқа жойлар ҳудудларида кўрсатилаётган барча хизматлар учун ҳам йиғим ундирилади. Ҳужжат матнида қайд этилишича, мамлакатга кириб келган туристлар тўловни рўйхатдан ўтиш вақтида амалга оширишлари керак.

Аввалроқ Японияда солиқ тушумларини ошириш мақсадида ёшларнинг алкоголли ичимликларга тарғиб қилувчи танлов ўтказилиши ҳақида хабар қилинганди.