Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 17октябр · Шанба
USD 12 055,90 ▲ +44,25 EUR 13 572,53 ▲ +109,87 RUB 144,16 ▲ +0,99 GBP 16 078,95 ▲ +167,12
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Саудия Арабистони Украинага 400 миллион доллар ажратади

Саудия шаҳзодаси Украинадаги инқирозни ҳал қилишда Владимир Зеленскийга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди

Саудия Арабистони Украинага 400 миллион доллар гуманитар ёрдам ажратади. Бу ҳақда Saudi Press агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 14 октябрь куни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқат қилди. Нашрнинг анилик киритишича, Украина раҳбари шаҳзодага инқирозни ҳал қилишда воситачилик ҳаракатларини давом эттираётгани учун миннатдорчилик билдирган.

Зеленский билан суҳбатда Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд Саудия Арабистони кескинликни пасайтиришни қўллаб-қувватлаши ҳамда у можарони ҳал қилишда воситачи бўлишга тайёрлигини билдирди.