Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 17октябр · Шанба
USD 12 055,90 ▲ +44,25 EUR 13 572,53 ▲ +109,87 RUB 144,16 ▲ +0,99 GBP 16 078,95 ▲ +167,12
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Давлат харидлари тизимида янги хизматлар жорий этилди

Электрон баённома шакллантирилганидан сўнг давлат буюртмачиси шартномани қабул қилиши ёки бекор қилиши имконияти яратилди

Фото: Reuters

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидлари бўйича танлов ва тендер электрон савдо тизимида бир қатор янги хизматлар жорий этилди. Бу ҳақда биржа матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, асосий янгиликлардан бири танлов ва тендер бўйича электрон савдолар натижаларини давлат буюртмачиси томонидан қабул қилиниши билан боғлиқ. Хусусан, электрон баённома шакллантирилганидан сўнг давлат буюртмачиси аксептни қабул қилиши ёки бекор қилиши мумкин.

Аксепт рад этилган тақдирда, давлат буюртмачиси ўз қарорини асослаб бериши керак бўлади. Шунингдек, савдо ғолиби ҳам аксептни қабул қилиши ёки рад этиши мумкин, рад этилган тақдирда аксепт автомат равишда захирадаги ғолибга йўлланади.

Бундан ташқари, бюджет буюртмачиларидан ташқари корпоратив буюртмачилар ҳам давлат харидлари бўйича etender.uzex.uz электрон савдо тизимида тузилган битимлар учун қўшимча келишувлар имзолаш имкониятига эга бўлишди. Қўшимча келишувлар орқали буюртмачи ёки иштирокчининг реквизитларини, шунингдек, битим нархини ҳам ўзгартириш мумкин.

Аввалроқ товар-хом ашё биржасида буғдой ва шакар нархлари пасайгани ҳақида хабар қилинганди.