Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 13октябр · Сешанба
USD 11 899,09 ▲ +1,19 EUR 13 298,42 ▼ −37,94 RUB 141,53 ▲ +1,35 GBP 15 743,69 ▲ +6,34
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Субсидия олиш бўйича янги хизмат ишга тушди

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчилар ҳар ой субсидия олишлари мумкин

Маълум қилинишича, эндиликда my.gov.uz орқали ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчилар субсидия олишлари мумкин. Аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилади.

Қайд этилишича, бунда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчилар (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) – ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия олишлари мумкин.

Шунингдек, Бандликка кўмаклашиш маркази ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатдан ҳам ишлаётганлигини мониторинг қилиб боради.