Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 13октябр · Сешанба
USD 11 899,09 ▲ +1,19 EUR 13 298,42 ▼ −37,94 RUB 141,53 ▲ +1,35 GBP 15 743,69 ▲ +6,34
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси 5 октябрь ҳолати бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди

Давлат статистика қўмитаси 5 октябрь ҳолатига кўра ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини маълум қилди.

Маълум бўлишича, бозорларда суякли мол гўштининг бир килограми 49 минг 500 сўмдан 78 минг сўмгача сотиляпти. Қўй гўштининг 1 килограми 58 мингдан 91 минг сўмгача, картошка (1 кг) 2 мингдан 6 минг сўмгача, пиёз (1 кг) 1,5 мингдан 5 минг сўмгача баҳоланган.

Бошқа маҳсулотларнинг нархи қуйидагича:

  • Сабзи (1 кг) 1,5–5 минг сўм;
  • Тухум (10 дона) 8–16 минг сўм;
  • Гуруч (1 кг) 5–25 минг сўм;
  • Ўсимлик ёғи (1 л) 16–30 минг сўм;
  • Шакар (1 кг) 12–17 минг сўм.